Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда уларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) ҳимоя қилади.
Белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқаро иштирок этиши лозим бўлган иш бўйича унинг вакили сифатида мазкур фуқаронинг мол-мулкини қўриқлаш ва бошқариш учун тайинланган шахс қатнашади.
Вафот этган ёки белгиланган тартибда вафот этган деб эълон қилинган шахснинг меросхўри иштирок этиши керак бўлган иш бўйича, агар меросни ҳали ҳеч ким қабул қилиб олмаган бўлса, васий, ҳомий, ёхуд мерос мол-мулкни сақлаш ва бошқариш учун тайинланган сақловчи шахс меросхўрнинг вакили сифатида қатнашади.
Қонуний вакил судда иш олиб боришни ўзи вакил сифатида танлаган бошқа шахсга топшириш ҳуқуқига эга.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг, муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилган шахснинг қонуний вакили вакиллик қилинаётган шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тааллуқли ишлар кўриб чиқилаётганда унинг манфаатларини кўзлаб барча процессуал ҳаракатларни амалга оширади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахснинг, муомала лаёқати чекланган деб топилган шахснинг қонуний вакили ишлар кўриб чиқилаётганда шу шахснинг манфаатларини кўзлаб барча процессуал ҳаракатларни чекланган ҳуқуқлар доирасида амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn66-modda. Қонуний вакиллик
Oddiy tilda
ҚОНУНИЙ ВАКИЛЛИК
Нимани ангlatади
Қонуний вакиллик — бу ота-она, васий ёки ҳомий сифатида болалар, ўсмирлар ва ақли-жисмоний қобилияти чекланган одамларнинг судда ҳуқуқларини ҳимоя қилиши. Вакил судда иш олиб бориш учун бошқа адвокатни танлай олади. Вакил ҳар доим вакилланаётган шахснинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши керак.
Кимга тегишли
Ўн тўрт ёшгача бўлган болалар, ўсмирлар, ақли-жисмоний қобилияти йўқ ёки чекланган шахслар, вафот этган одамнинг меросхўрлари ва бедарак йўқолган фуқаролар.
Аmalда
Ота-она боласи судда иш бўйича вакил сифатида қатнашади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади. Агар болани ўзи судда ҳимоя қила олмаса, ота-она адвокатни танлаб берса, адвокат иш олиб боради.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.