Fuqarolik protsessual kodeksi

64-modda. Таржимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(64-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)

Таржимон қуйидаги ҳуқуқларга эга: таржимани аниқлаштириш мақсадида суд мажлиси иштирокчиларига саволлар бериш; агар таржима қилиш учун тегишли билимга эга бўлмаса, суд муҳокамасида иштирок этишни рад этиш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш; суд мажлиси баённомасига киритилган таржиманинг тўғрилиги юзасидан эътирозлар тақдим этиш. Таржимон таржимани тўлиқ ва тўғри амалга ошириши, суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Таржима қилишдан асоссиз равишда бош тортганлик, шунингдек суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаганлик учун таржимон ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилади. Жарима солиниши таржимонни судга келиш ва таржима қилиш мажбуриятидан озод этмайди. Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238, 239-моддаларига мувофиқ жиноий жавобгар бўлади, бу ҳақда у суд томонидан тилхат олиб огоҳлантирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.