Fuqarolik protsessual kodeksi

62-modda. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)

Мутахассис сифатида чақирилган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўзининг нима мақсадда судга чақирилаётганлигини билиш; агар махсус билим ва кўникмаларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишни рад қилиш; процессуал ҳаракат иштирокчиларига суднинг рухсати билан саволлар бериш; далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашга кўмаклашаётганида, илмий-техника воситалари қўлланиши, экспертиза тайинланиши учун материаллар тайёрлаётганида ўзи қилган ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолатларга процессуал ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини қаратиш; ўзи иштирок этган процессуал ҳаракат баённомаси билан, шунингдек суд мажлиси баённомасининг тегишли қисми билан танишиш ҳамда ўз иштирокида амалга оширилган ҳаракатларнинг кечиши ва натижалари қайд қилинишининг тўлиқлилиги ва тўғрилиги хусусида баённомага киритилиши лозим бўлган арзлар ва фикрларни билдириш; иш юритишда процессуал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларининг ўрни қопланиши. Мутахассис этиб тайинланган шахс: суднинг чақирувига биноан келиши; процессуал ҳаракатларни амалга оширишда ва суд муҳокамасида махсус билим, кўникмалар ва илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши; ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт. Мутахассиснинг юзага келган барча масалалар бўйича маслаҳатлари судга ёзма равишда тақдим этилиши керак, суд муҳокамаси давомида мутахассис томонидан берилган тушунтиришлар эса суд мажлисининг баённомасига киритилади. Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, шунингдек маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса, ушбу Кодекснинг 146-моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилиши мумкин. Жарима солиниши мутахассисни судга келиш ва маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш мажбуриятидан озод этмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.