Fuqarolik protsessual kodeksi

49-modda. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар

(49-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)

Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш бўйича қабул қилинадиган ҳал қилув қарори уларнинг тарафлардан бирига нисбатан бўлган ҳуқуқларига ёки мажбуриятларига таъсир этадиган бўлса, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогар ёки жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафларнинг, прокурорнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномаси бўйича ёхуд суднинг ташаббуси билан ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафларнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва уларнинг процессуал мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан арз қилинган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, улардан воз кечиш ҳуқуқи мустасно. Агар низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида арз қилинган талабларни тан олган тақдирда, суд мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклатиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишга ҳақли. Худди шундай ҳолларда, даъвогар ва мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ўртасида келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилади. Агар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ишга суд муҳокамаси бошлангандан сўнг киришган бўлса, ишни кўриш бошидан бошланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.