Fuqarolik protsessual kodeksi

462-modda. Йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш

Йўқолган ижро ишини юритиш суд томонидан ишда иштирок этган шахсларнинг, ижро ишини юритиш тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг аризасига кўра, шунингдек ижро ҳужжатини берган суднинг ёки бошқа органнинг ташаббуси бўйича тикланиши мумкин. Йўқолган ижро ишини юритиш тўлиқ тикланади ёки унинг суд фикрига кўра тикланиши зарур бўлган қисми тикланади. Йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжати ижро этиладиган жойдаги судга берилади. Аризада ижро ишини юритиш тўғрисидаги батафсил маълумотлар бўлиши керак. Аризачида сақланиб қолган ва ижро ишини юритишга дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг кўчирма нусхалари аризага илова қилинади. Суд ишни кўраётганда ижро ишини юритишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан жисмоний ва юридик шахсларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларидан, шунингдек ижро ишини юритишга дахлдор бўлган бошқа маълумотномалар ва ҳужжатлардан фойдаланади. Суд ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган ёки ҳозир бўлган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ажрим чиқаради, унинг кўчирма нусхалари ижро ишининг тарафларига ва давлат ижрочисига юборилади. Тўпланган материаллар йўқолган ижро ишини юритишни аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли. Аризачи йўқолган ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилиши чоғида суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб ёлғон ариза берилганда суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.