Тафтиш тартибидаги шикоятга қуйидагилар илова қилинади:
давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
тафтиш тартибидаги шикоят вакил томонидан имзоланган ҳолларда, унинг имзолашга бўлган ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича тафтиш тартибидаги протестга ушбу Кодекс 419⁴-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларнинг протест келтиришга асос бўлиб хизмат қилган мурожаатининг кўчирма нусхаси илова қилинади, бундан қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар мустасно.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) мустасно.
Зарур ҳолларда, судья тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс зиммасига шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг кўчирма нусхаларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб тақдим этиш мажбуриятини юклатиши мумкин.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш тўғрисидаги, шунингдек апелляция ёки кассация ва тафтиш шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш, қайтариш тўғрисидаги ажримлари устидан тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) қайтарилган ариза, шикоят (протест) ва судга уларни тақдим этиш чоғида унга қўшиб берилган ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда ёки ходим бир ишдан бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтказилганида уни илгариги ишига тиклаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилинади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
419⁸-modda. Тафтиш тартибидаги шикоятга (протестга) илова қилинадиган ҳужжатлар
(419⁸-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.