Fuqarolik protsessual kodeksi

419²⁸-modda. Шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўрадиган суднинг ваколатлари

Тафтиш инстанцияси суди шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича: 1) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгаришсиз қолдиришга; 2) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга; 3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга; 4) ушбу Кодекс 372²-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 372⁴-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга; 5) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга; 6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.