Тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
2) тафтиш тартибидаги шикоятнинг (протестнинг) мазмунига нисбатан ушбу Кодекснинг 419⁷-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ёки шикоятга (протестга) ушбу Кодекс 419⁸-моддасининг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
3) тафтиш тартибидаги шикоятга давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
4) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;
5) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса;
6) тафтиш тартибидаги шикоят (протест) ушбу Кодекс 419⁶-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолда суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, шикоятни беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга юборилади.
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
419¹⁰-modda. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.