Суд ишни апелляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан:
1) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;
2) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқаришга;
3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;
4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;
5) агар иш судга тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўриб чиқилган бўлса, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 372²-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 372⁴-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
399-modda. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
(399-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.