Fuqarolik protsessual kodeksi

389-modda. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш

(389-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Апелляция шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар: 1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси ва исми-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса; 2) апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу Кодекснинг 386-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки апелляция шикоятига (протестига) ушбу Кодекс 387-моддасининг иккинчи, тўртинчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса; 3) апелляция шикоятига давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 4) апелляция шикояти (протести) суд ҳужжатини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса; 5) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса; 6) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) ҳақида ариза тушган бўлса. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда шикоятни (протестни) қайтариш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан тафтиш шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, шикоят (протест) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) берган шахс судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.