Fuqarolik protsessual kodeksi

372⁴-modda. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина суднинг ҳал қилув қарорини, ажримини, қарорини бекор қилинишига асос бўлади. Агар: 1) иш суд томонидан ғайриқонуний таркибда ёки тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўрилган бўлса; 2) иш суд томонидан суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахслардан бирор-бири йўқлигида кўрилган бўлса; 3) иш кўрилаётганида суд ишлари юритиладиган тилга доир қоидалар бузилган бўлса; 4) суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса; 5) суднинг ҳал қилув қарорини, ажримини, қарорини чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилган бўлса; 6) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ишни кўрган ва ҳал қилган судьялардан (судьядан) бошқа судьялар (судья) томонидан имзоланган бўлса; 7) суд мажлиси баённомаси имзоланмаган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳам бекор қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.