Fuqarolik protsessual kodeksi

363-modda. Чет давлат судларининг судга доир топшириқларини ижро этиш ва Ўзбекистон Республикаси судларининг чет давлат судларига топшириқлар билан мурожаат қилиши

(363-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси судлари чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни (чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни топшириш, тарафлар ва гувоҳларни сўроқ қилиш, экспертиза ўтказиш, жойида кўздан кечириш ва ҳоказо) бажариш тўғрисида белгиланган тартибда берган топшириқларини ижро этади. Бундан қуйидаги ҳоллар мустасно: 1) топшириқни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказса ёки қонунчиликнинг асосий принципларига зид бўлса; 2) топшириқни ижро этиш суднинг ваколати доирасига кирмаса. Чет давлат судларининг айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида ижро этилади. Ўзбекистон Республикаси судлари чет давлат судларига айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида топшириқлар билан мурожаат қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси судларининг чет давлат судлари билан алоқада бўлиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномалари билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.