Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ушбу Кодексда ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга кўра ажрим чиқаради.
Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ёки медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) медиатив келишув тузган тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи);
2) медиатив келишув тўғрисидаги маълумотлар;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ёки ижро варақаси беришни рад этиш учун кўрсатма.
Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим.
Суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
358⁵-modda. Суднинг медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза бўйича ажрими
(40¹-боб Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.