Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) медиатив келишув тузган тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили), шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
3) медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги талаб.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризада телефонлар, факслар рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
1) медиатив келишувнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси;
2) белгиланган тартибда ҳамда миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий равишда бажармаган тарафларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга судга берилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган ариза мустасно.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишув тузган тарафнинг вакили томонидан берилган бўлса, унга ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Агар медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 358¹-моддасида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модданинг биринчи, иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, судья бундай аризани ушбу Кодекснинг 195-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича қайтаради.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
358²-modda. Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.