Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф:
1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини;
2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар мавжуд бўлган қисми учун ижро варақаси беради;
3) ҳакамлик суди таркибининг ёки ҳакамлик муҳокамасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини;
4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида зарур тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини;
6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси суд ёки иқтисодий суд томонидан тўхтатиб турилганлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади.
Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
357-modda. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.