Fuqarolik protsessual kodeksi

353-modda. Суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги иш бўйича ажрими

Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодексда ҳал қилув қарори қабул қилиш учун назарда тутилган қоидаларга кўра ажрим чиқаради. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёки ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини бекор қилишни рад этиш ҳақидаги ажримида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим: 1) ҳакамлик судининг низолашилаётган ҳал қилув қарори тўғрисидаги ва мазкур қарор қабул қилинган жой ҳақидаги маълумотлар; 2) низолашилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган ҳакамлик судининг номи ва таркиби тўғрисидаги маълумотлар; 3) ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи); 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ёхуд аризачининг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни рад этишга доир кўрсатма. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг, агар ҳакамлик судига мурожаат этиш имконияти йўқолмаган бўлса, ҳакамлик битимига мувофиқ ҳакамлик судига янгидан мурожаат этишига ёки ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битими ҳақиқий эмаслиги оқибатида ёки ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлиги ёхуд унда ҳакамлик битимида қамраб олинмаган масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги ёинки низо ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлиши мумкин эмаслиги оқибатида фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўлиқ ёки қисман бекор қилинган бўлса, ҳакамлик муҳокамаси тарафлари бундай низони ҳал қилиш учун ушбу Кодексда назарда тутилган умумий қоидаларга биноан судга мурожаат этиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.