Fuqarolik protsessual kodeksi

349-modda. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш

(349-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)

Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ушбу қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида фуқаролик ишлари бўйича судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза бериш йўли билан низолашиши мумкин. Ҳакамлик судининг фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли низога доир ҳал қилув қарори юзасидан ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳам низолашиши мумкин. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги фуқаролик ишлари бўйича судга берилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганлиги ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан иш юритишни фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан низо бўйича иш юритиш тугаллангунига қадар тўхтатиб туради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.