Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.
Агар ишни кўриб чиқиш жараёнида даъво аризаси (ариза) судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, фуқаролик ишлари бўйича суд иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва фуқаролик суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Даъво аризасини (аризани), иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказиш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича суд ажрими устидан хусусий шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича суддан тааллуқлилигига кўра бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак.
Ўзбекистон Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
31¹-modda. Иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан бошқа судга ўтказиш
(31¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.