Fuqarolik protsessual kodeksi

299-modda. Аризанинг мазмуни

Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг (унинг) яшаш жойи; фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш (турган) жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар; фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар; фарзандликка олувчилар (олувчи) боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритишни истаган тақдирда — фарзандликка олинаётган боланинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган санасини (кўпи билан бир йилга), фарзандликка олинаётган боланинг туғилган жойини (агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса) ўзгартириш ҳақидаги, боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига фарзандликка олувчиларни (олувчини) ота-она (ота ёки она) сифатида қайд этиш ҳақидаги илтимос. Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.