Fuqarolik protsessual kodeksi

270⁸-modda. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади: 1) қонунчилик талаблари бузилганлиги тўғрисида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан тузилган далолатнома; 2) ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонун бузилишларини ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириши; 3) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар; 4) ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.