Fuqarolik protsessual kodeksi

270⁴-modda. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг хусусиятлари

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд низолашилаётган қарорнинг ёки унинг айрим қисмларининг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини, низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёхуд низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган-бузмаганлигини аниқлайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.