Fuqarolik protsessual kodeksi

263-modda. Ҳал қилув қарорини тушунтириш

Ҳал қилув қарори ноаниқ бўлса, ишни ҳал қилган суд ўз ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига, шунингдек ҳал қилув қарорини ижро этиш зиммасига юклатилган органлар ва давлат ижрочисининг аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақли. Агар ҳал қилув қарори ижро этилмаган ва уни мажбурий ижро эттириш мумкин бўлган муддат ўтмаган бўлса, ҳал қилув қарорини тушунтиришга йўл қўйилади. Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ, бу шахсларнинг судга келмаганлиги ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги аризани у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда кўриб чиқади. Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.