Fuqarolik protsessual kodeksi

251-modda. Ҳал қилув қарорини қабул қилишда ечиладиган масалалар

(251-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётганида далилларга баҳо беради, иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқланганлигини ва қандайлари аниқланмаганлигини, бу иш бўйича қандай қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилиши кераклигини ҳамда арз қилинган талаб қаноатлантирилиши лозимлигини ёки лозим эмаслигини аниқлайди. Суд, шунингдек суд харажатларини ҳам тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро этиш муддати ва тартибини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал қилади. Агар иш учун аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатларни аниқлаш ёки янги далилларни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарорини қабул қилмасдан, суд муҳокамасини тиклайди, бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш эҳтиёжи бўлган ҳолатлар доирасида олиб борилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.