Fuqarolik protsessual kodeksi

244-modda. Суд музокаралари

Суд музокаралари ишда иштирок этувчи шахсларнинг нутқларидан иборат бўлади. Суд музокаралари иштирокчилари ўз чиқишларида суд томонидан аниқламаган ҳолатларга, шунингдек суд мажлисида текширилмаган далилларга асосланишга ҳақли эмас. Дастлаб даъвогар ва унинг вакили, кейин жавобгар ҳамда унинг вакили сўзга чиқади. Бошланган суд процессида низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилган учинчи шахс ва унинг вакили тарафлардан кейин сўзга чиқади. Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билдирмаган учинчи шахс ва унинг вакили учинчи шахс ишда қайси даъвогарнинг ёки жавобгарнинг тарафида иштирок этаётган бўлса, шу даъвогардан ёхуд жавобгардан кейин сўзга чиқади. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган прокурор, шунингдек давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари ёки айрим фуқаролар суд музокараларида биринчи бўлиб сўзга чиқади. Суд томонидан суд процессида иштирок қилишга жалб этилган ёки процессга ўз ташаббуси билан киришган давлат бошқаруви органларининг вакиллари суд музокараларида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади. Суд музокаралари иштирокчилари бир-бирларига луқма ташлаши мумкин. Охирги луқма ҳуқуқи доимо жавобгар ва унинг вакилига тегишли бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.