Fuqarolik protsessual kodeksi

23-modda. Рад қилиш ҳақида ариза бериш

Ушбу Кодекснинг 21 ва 22-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, таржимонни, суд мажлиси котибини рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши ва ишни мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши лозим. Рад қилиш асоси судга ёки рад қилинаётган шахсга ишни кўриш бошланганидан сўнг маълум бўлиб қолган ҳоллардагина рад қилиш ҳақида кечикиб арз қилишга йўл қўйилади. Айни бир шахс томонидан айни бир асослар бўйича такроран рад қилиш арз қилиниши мумкин эмас. Такроран рад қилиш арз қилинган тақдирда, у кўриб чиқилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.