Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлиги, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олганлиги ёки тарафларнинг келишув битими шартлари суд номига йўлланган, ишга қўшиб қўйиладиган ёзма аризаларида ифода этилган бўлиши лозим бўлиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Медиатив келишув судга алоҳида ҳужжат тарзида тақдим этилади ва ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилишдан ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлашдан олдин суд даъвогарга ёки тарафларга тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириш оқибатларини тушунтиради.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш тўғрисида ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақида суд ажрим чиқаради, бир вақтнинг ўзида ушбу ажрим билан иш юритишни тугатади.
Арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Суд томонидан жавобгарнинг арз қилинган талабларни тан олиши қабул қилинмаган ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш рад қилинган тақдирда, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва ишни мазмунан кўради.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
226-modda. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши, тарафларнинг келишув битими ёки медиатив келишуви
(226-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.