Фуқаролик процессуал кодекси

220-modda. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги оқибатлари

Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради. Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради. Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли. Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Суд мажлисига келмаган шахслар учун қандай оқибатлар юз берадиганлиги ҳақида қоида. Агар чақирув қоғози етказилмаган бўлса, суд ишни кейинга қолдиради. Агар хабардор қилинган бўлса лекин узрли сабаб бўлса, суд ҳам ишни кейинга қолдиради. KIMGA TEGISHLI Суд мажлисига келмаслик сабабларини судга маълум қилиш жавобгар ва давогарнинг вазифаси. AMALDA Давогар ишда иштирок этмоқчи эмас, суд мажлисига келмади. Агар суд чақирув қоғози етказилганлигини исботласа, давогар узрли сабаб ёки маълумот бермаса, суд ишни кўришга ҳақли. Давогар ўзи келмасдан вакил юборса, бу ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.