Fuqarolik protsessual kodeksi

207-modda. Фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш муддатлари

Ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай суд томонидан кўрилади ва ҳал қилинади. Бу муддат ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар мустасно. Алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишлар суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай биринчи инстанция суди томонидан кўрилиши керак. Қарши даъво берилган иш бўйича ишни кўриш ва ҳал қилиш муддатининг ўтиши асосий даъво бўйича иш суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан ҳисобланади. Асосий ишдан ажратилган ишни, шунингдек биргаликда кўриш учун битта иш юритишга бирлаштирилган ишларни кўриш ва ҳал қилиш муддатининг ўтиши ушбу Кодекснинг 197 ва 198-моддаларига мувофиқ ҳисобланади. Ушбу Кодексда белгиланган тартибда суд ажрими устидан шикоят қилинган (протест келтирилган) тақдирда, ишни кўриш ва ҳал этиш муддатининг ўтиши иш юқори инстанция судига юборилган пайтдан эътиборан то у биринчи инстанция судининг иш юритувига келиб тушгунига қадар тўхтатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.