Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
1) ишга учинчи шахсларнинг жалб этилиши ёки киришиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади ва ишда иштирок этишига йўл қўйилган, мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларни ушбу Кодекснинг 203-моддасига мувофиқ сўроқ қилади;
2) ишни кўришда вакилларнинг қатнашиши масаласини ҳал қилади;
3) ишда прокурорнинг иштирок этиши тўғрисидаги ва суд процессида иштирок этиш учун тегишли давлат бошқаруви органини жалб этиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;
4) шерик даъвогарларнинг, шерик жавобгарлар ва учинчи шахсларнинг ишга киришиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади, шунингдек ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни алмаштириш ҳақидаги масалани ҳал қилади;
5) гувоҳларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги масалани ҳал қилади;
6) ташкилотлардан ёки фуқаролардан ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни талаб қилиб олади ёки ишда иштирок этувчи шахсларга судга тақдим этиш учун бу далилларни олишга доир сўровлар беради;
7) ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда, экспертиза тайинлаш ва мутахассис жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади;
8) кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда, жойга чиқиб кўздан кечиришни амалга оширади;
9) бошқа судларга суд топшириқлари юборади;
10) ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
11) бир турдаги ишларни бирлаштириш ва бир нечта талабни алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади;
12) даъвони ва далилларни таъминлаш масаласини ҳал қилади;
13) тарафларни яраштириш чораларини кўради;
14) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга бундай суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини тушунтиради.
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида бошқа зарур процессуал ҳаракатларни ҳам амалга оширади.
Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари судья томонидан ишда иштирок этувчи шахсларни чақирмаган ҳолда ажрим билан расмийлаштирилади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
204-modda. Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари
(204-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.