Fuqarolik protsessual kodeksi

194-modda. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш

(194-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 5¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)

Суд аризани иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар: 1) арз қилинаётган талаб фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса; 2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса; 3) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, ҳакамлик судининг иш юритишида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса; 4) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик судининг қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлса, бундан фуқаролик ишлар бўйича суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно; 5) айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳакамлик муҳокамасини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим бўлса, бундан ҳакамлик судида ушбу низони кўриб чиқиш ваколати мавжуд эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тугатилганлиги ҳолати мустасно. 5¹) суднинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса; Судьянинг ушбу моддада назарда тутилган асослар бўйича аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиши судга иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилади. Агар низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, ажримда судья аризачи қайси органга мурожаат қилиши лозимлигини кўрсатиши шарт. Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.