Суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилади:
1) ишнинг рақами ва буйруқ берилган сана;
2) суднинг номи, буйруқ берган судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
3) ундирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);
4) қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
5) талабни қаноатлантириш учун асос бўлган қонун;
6) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси;
7) ундирилаётган қарздорлик вужудга келган давр;
8) неустойка миқдори, агар унинг ундирилиши қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
9) қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божининг суммаси;
10) арз қилинган талабга қарши қарздор томонидан эътироз тақдим этиш муддати ва тартиби.
Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1 — 5, 9, 10-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ҳамда уларни ундириш муддати.
Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг ёки қарздорнинг аризаси бўйича ушбу буйруқ қандай тартибда берилган бўлса, шундай тартибда суднинг ажрими асосида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
178-modda. Суд буйруғининг мазмуни
(178-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.