Fuqarolik protsessual kodeksi

176-modda. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш

Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар: 1) ариза ушбу Кодекснинг 172-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса; 2) ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса; 3) арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса; 4) давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса; 5) суд буйруғи берилгунига қадар ундирувчидан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ҳақида судья ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ажрим чиқаради. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин ушбу ариза билан судга иккинчи марта мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.