Фуқаролик процессуал кодекси

173-modda. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

(173-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ-993-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 03/24/993/0903-сон)

Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага: 1) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини; 2) ҳуқуқий муносабатни судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни, агар бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса; 3) талабларга асос бўлган ҳолатларни; 4) арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш ҳақидаги аризага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларнинг кўчирма нусхалари ҳам илова қилинади: 1) истеъмолчи билан тузилган шартноманинг; 2) пеня ҳисобланиши тўғрисидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш ҳақидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш тўғрисидаги талабнинг, шунингдек унинг истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг; 3) истеъмолчи тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг. Кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинганда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар ҳам илова қилинади: 1) кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхаси; 2) кўп квартирали уйни бошқариш кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан шартнома асосида амалга оширилган тақдирда — кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг кўчирма нусхаси; 3) қарз юзага келган давр кўрсатилган қарз ҳисоб-китоби; 4) қарзни узиш тўғрисидаги талабнинг қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Суд буйруғи аризасига қўшиладиган ҳужжатлар** **Нимани англадади** Суд буйруғи бериш учун арза қўйганда, одамнинг талабини исботлаш учун муайян ҳужжатларни қўшиб юбориши керак. Бу ҳужжатлар — давлат божи квитанцияси, шартнома нусхаси, қарз ҳисоб-китоби ва бошқа исботлар. Ҳужжатларсиз суд арзани қабул қилмайди. **Кимга тегишли** Бу қоида давлат судларида суд буйруғи орқали қарз ундириш хоҳловчи шахслар ва ташкилотларга тегишли. **Амалда** Масалан, электр энергия қарзи учун суд буйруғи олиш хоҳловчи шахс арзасига шартнома нусхаси, қарз ҳисоб-китоби, узиш ҳақидаги огоҳлантириш ҳужжатларини қўшиб юбориши керак. Бу ҳужжатларсиз суд арзани қайтариб юбориши мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.