Fuqarolik protsessual kodeksi

17-modda. Фуқаролик ишининг якка тартибда ва ҳайъатда кўрилиши

(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Фуқаролик иши (бундан буён матнда иш деб юритилади) биринчи инстанция судида судья томонидан якка тартибда кўрилади. Судья ишни якка тартибда кўраётганда ва ҳал қилганида у суд номидан иш юритади. Муайян ишни кўриш учун суд таркиби судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда, суд таркибини шакллантиришга суд муҳокамаси натижасидан манфаатдор бўлган шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади. Ишни апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судларида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида кўриш Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганда амалга оширилади. Иш ҳайъатда кўрилаётганда судьялардан бири суд мажлисида раислик қилади. Ишни кўриш ва ҳал этишда барча судьялар тенг ҳуқуқларга эга бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.