Fuqarolik protsessual kodeksi

160-modda. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани топшириш

Фуқарога суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома судга қайтарилиши лозим бўлган иккинчи нусхасига у топширилган вақтини кўрсатган ҳолда тилхат олиб шахсан топширилади. Ташкилот номига йўлланган суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома тегишли мансабдор шахсга топширилади, у ҳужжатнинг иккинчи нусхасига имзо қўяди. Агар суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани келтирган шахс иш бўйича судга чақирилаётган фуқарони яшаш ёки иш ёхуд ўқиш жойида топмаса, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ушбу фуқаро билан бирга яшайдиган катта ёшдаги оила аъзоларининг бирига, бўлмаган тақдирда эса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчига (маъмуриятнинг мансабдор шахсига) ёхуд ўқув муассасасига топширилади. Бундай ҳолларда суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс унинг иккинчи нусхасида ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома юборилган шахснинг кими эканлигини (эри ёки хотини, отаси, онаси, ўғли, қизи ва ҳоказо) ёки эгаллаб турган лавозимини кўрсатиши шарт. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан чақирилувчига дарҳол топшириши шарт. Чақирилувчи вақтинча бирор жойга кетган бўлса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) ёхуд ўқув муассасаси суд чақирув қоғозининг ёки бошқа хабарноманинг иккинчи нусхасига чақирилувчи қаерга кетганлиги ва қачон келиши кутилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд этади, бу маълумотлар тегишинча имзо ва муҳр билан тасдиқланади ҳамда гувоҳлантирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.