Fuqarolik protsessual kodeksi

150-modda. Маъмурий жавобгарликка тортиш

Суд мажлисида тартибни бузган ёки судга бошқача тарзда ҳурматсизлик билдирган шахс суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Судга ҳурматсизлик гувоҳнинг, даъвогарнинг, жавобгарнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки ушбу шахслар ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчининг фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси вақтида тартибни бузишида намоён бўлади. Судга ҳурматсизлик кўрсатилганлиги факти аниқланганлиги тўғрисида ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган суд мажлисининг ўзида алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кирмасдан судья (суд таркиби) томонидан ҳуқуқбузарга дарҳол эълон қилинади. Мазкур факт суд мажлиси баённомасида қайд этилади. Бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди. Судга ҳурматсизлик кўрсатилганлиги факти аниқланган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ўз тушунтиришларини беришга ҳақли. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қарор раислик қилувчи томонидан иш бўйича суд мажлиси тугагандан кейин алоҳида хонада (маслаҳатхонада) тузилиб, судья (суд таркиби) томонидан имзоланади. Агар судга ҳурматсизлик суд мажлисида кўрсатилган ва ҳуқуқбузар суд мажлиси залини тарк этган бўлса, судга ҳурматсизлик суд мажлисидан ташқарида кўрсатилган бўлса, шунингдек суд мажлисига келишдан бош тортганлик аниқланса, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома судьянинг ёрдамчиси (катта ёрдамчиси) ёки суд раисининг ёхуд суд мажлисида раислик қилувчининг оғзаки фармойишига асосан бошқа суд ходими томонидан тузилади ва бу ҳақда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада кўрсатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.