Fuqarolik protsessual kodeksi

141-modda. Давлатга суд харажатларининг ўрнини қоплаш

Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган ва даъвогар тўлашдан озод қилинган суд чиқимлари ҳамда давлат божи жавобгардан арз қилинган талабларнинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади. Арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари даъвогардан давлат даромадига ундирилади. Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган, жавобгар эса суд харажатларини тўлашдан озод қилинган бўлса, суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари суд харажатларини тўлашдан озод қилинмаган даъвогардан талабларининг рад этилган қисмига мутаносиб равишда давлат даромадига ундирилади. Агар ҳар икки тараф ҳам суд харажатларини тўлашдан озод қилинган бўлса, суднинг ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлари давлат ҳисобига ўтказилади. Жавобгарни қидириш ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилинган тақдирда, суд қидирув иши бўйича қилинган харажатларни жавобгардан давлат даромадига ундиради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.