Fuqarolik protsessual kodeksi

138-modda. Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш

(138-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган суммалар жавобгардан даъвогарга талабларнинг суд томонидан қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда, жавобгарга эса даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганда суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли равишда арз қилиниб, бироқ унинг миқдори суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатлари неустойканинг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Давлат божини тўлашдан озод этилган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ташкилотлар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Агар юқори турувчи инстанция суди ишларни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарорини қабул қилса, у суд харажатлари тақсимотини тегишинча ўзгартиради. Ушбу моддада баён қилинган қоидалар апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларини берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.