Fuqarolik protsessual kodeksi

134-modda. Экспертларга, мутахассисларга, гувоҳларга, таржимонларга тегишли бўлган суммаларни тўлаш ва уларнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш

(134-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Экспертлар, мутахассислар, гувоҳлар ва таржимонларга тегишли бўлган суммалар улар ўз вазифаларини бажариб бўлганидан сўнг суд томонидан тўланади. Экспертлар ва мутахассислар суднинг топшириғи бўйича бажарган иши учун, агар бу иш уларнинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса, ҳақ олади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг судга бориши муносабати билан уларнинг ишда бўлмаган вақтида иш жойидаги ўртача иш ҳақи қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади. Меҳнат муносабатларига киришмаган гувоҳлар одатдаги машғулотларидан қолдирилганлиги учун амалда сарфлаган вақти ва белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқилган ҳолда ҳақ олади. Тўланиши лозим бўлган суммаларни тўлаш тартиби ва уларнинг миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.