Даъвонинг баҳоси қуйидагича белгиланади:
1) пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича — ундириладиган суммага қараб;
2) мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — талаб қилинаётган мол-мулкнинг қийматига қараб;
3) бир нечта мустақил талабдан иборат даъволар бўйича — барча талабларнинг умумий суммасига қараб;
4) алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича — бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб;
5) муддатли тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича — тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг йиғиндисига, лекин кўпи билан уч йиллик йиғиндисига қараб;
6) муддатсиз ёки умрбод тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича — тўловларнинг ёки пулларнинг уч йил ичидаги йиғиндисига қараб;
7) тўловларни ёки пул беришни камайтириш ёхуд кўпайтириш тўғрисидаги даъволар бўйича — тўловлар ёки бериладиган пуллар камайтириладиган ёки кўпайтириладиган суммага, лекин кўпи билан бир йиллик суммага қараб;
8) тўловларни ёки пул беришни тўхтатиш тўғрисидаги даъволар бўйича — қолган тўловлар ёки пуллар йиғиндисига, лекин кўпи билан бир йиллик йиғиндисига қараб;
9) мол-мулк ижараси шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш ҳақидаги даъволар бўйича — шартнома амал қилишининг қолган муддатида мулкдан фойдаланиш учун тўланадиган тўловларнинг йиғиндисига, лекин кўпи билан уч йил ичидаги тўловларнинг йиғиндисига қараб;
10) хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли иморатларга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар бўйича — иморатнинг бозор қийматига қараб, лекин бу миқдор кадастр қийматидан, бундай баҳо бўлмаганида эса, мажбурий суғурта баҳосидан кам бўлмаслиги керак, ташкилотларга қарашли иморатлар бўйича эса — иморатларнинг ҳақиқий баҳосидан кам бўлмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
129-modda. Даъвонинг баҳоси
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.