Fuqarolik protsessual kodeksi

124-modda. Иш юритишни тугатиш асослари

(124-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-1089-сонли Қонунига асосан 5¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 03/25/1089/0953-сон)

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар: 1) иш фуқаролик ишлари бўйича судга, иқтисодий судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса; 2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса; 3) даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса; 4) тарафлар келишув битими тузган ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса; 5) ҳакамлик судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно; 5¹) суднинг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса; 6) иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; 7) иш бўйича тараф бўлиб қатнашаётган ташкилот тугатилган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.