Иш юритиш:
1) ушбу Кодекс 116-моддасининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолларда — ҳуқуқий ворис ишга киришгунига ёки ишга жалб қилингунига қадар ёхуд муомалага лаёқатсиз шахсга қонуний вакил тайинлангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 116-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлиши тугагунига қадар;
3) ушбу Кодекс 116-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёки маъмурий тартибда кўрилаётган иш бўйича қарор чиқарилгунига ёхуд тергов тамом бўлгунига қадар;
4) ушбу Кодекс 116-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — чет давлат судининг ёки ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёхуд унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома чет давлатнинг ваколатли органи томонидан ҳал қилингунига қадар;
4¹) ушбу Кодекс 116-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;
5) ушбу Кодекс 117-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишинча тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши тугагунига ёки мазкур шахслар давлат мажбуриятини бажариб бўлгунига қадар;
6) ушбу Кодекс 117-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф даволаш муассасасидан чиққунига ёки тарафнинг судга келишига тўсқинлик қилаётган касаллик тузалгунига қадар;
7) ушбу Кодекс 117-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — жавобгарни қидириш тугаллангунига қадар;
8) ушбу Кодекс 117-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф қайтгунига қадар;
9) ушбу Кодекс 117-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — экспертиза ўтказиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар;
10) ушбу Кодекс 117-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд топшириғини ижро этиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
118-modda. Иш юритишни тўхтатиб туриш вақти
(118-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 4¹-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.