Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
1) ишда тараф бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса ёки ишда тараф бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда;
2) фуқаро (тараф) муомала лаёқатини йўқотганда;
3) жавобгар — фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмидаги даъвогар — фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
4) мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилгунига қадар кўриш имкони бўлмаганда;
5) тараф чет давлат судининг ёки чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида чет давлатнинг ваколатли органига илтимоснома берганда;
6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда.
lex.uz’dagi asl matn116-modda. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти
(116-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Oddiy tilda
СУДНИНГ ИШ ЮРИТИШНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ МАЖБУРИЯТИ
Нимани ангlatadi
Суд баъзи ҳолларда дело бўйича ишни вақтинча тўхтатиб қўйиши керак. Бу суд фаолиятини паузага олиш демак. Суд ушбу вақтда ҳеч қандай қарор қабул қилмайди, балки жараён ўзгарган шартларга кутиб туради.
Кимга тегишли
Бу қоида барча фуқаролик ишларида суд органларига қўлланилади.
Амалда
Масалан, давода иштирок этаётган фуқаро вафот этса, суд иш юритишни тўхтатиб туради. Ёки ишда жавобгар қуролли кучларда хизмат қилаётган бўлса, суд унинг қайтишигача кутиб туради. Шунингдек, икki тараф медиация орқали низоларини ҳал қилишга келишса, суд дело бўйича ишни тўхтатиб туради.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.