Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
1) жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни ёхуд пул маблағларини хатлаш;
2) жавобгар муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш;
3) бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришини ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришини тақиқлаш;
4) мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво арз қилинган тақдирда, уни реализация қилишни тўхтатиш;
5) қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашаётган бўлса ва агар бундай низолашишга қонунчиликда йўл қўйилса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатиш;
6) низоли мол-мулк бузилиши, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш;
7) низоли мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсга (сақловчига) топшириш.
Зарур ҳолларда, суд (судья) даъвони таъминлаш бўйича бошқа чоралар ҳам кўриши мумкин.
Даъвонинг иш ҳақини, даромадни, пенсия ва стипендияни хатлаш йўли билан таъминланишига йўл қўйилмайди, бундан алимент ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик, шунингдек боқувчисининг ўлими оқибатида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, ўзгалар мол-мулкини талон-торож қилганлик натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар мустасно.
Даъвони таъминлаш чоралари даъвогар арз қилган талабга мутаносиб бўлиши керак.
Зарур ҳолларда, суд даъвони таъминлаш чорасининг бир нечта турини қўллаши мумкин, лекин уларнинг умумий суммаси даъвонинг баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik protsessual kodeksi
106-modda. Даъвони таъминлаш чоралари
(106-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.