Fuqarolik protsessual kodeksi

104-modda. Суд топшириғини бажариш тартиби

(104-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Суд топшириғини бажариш ушбу Кодексда белгиланган қоидаларга кўра суд мажлисида амалга оширилади. Ишда иштирок этаётган шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги топшириқни бажаришга тўсқинлик қилмайди. Суд топшириғи тартибида тарафларнинг ва учинчи шахсларнинг ёхуд улар қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни кўздан кечириш ҳамда текшириш орқали аниқланадиган фактик маълумотлар тўпланиши мумкин. Баённомалар ва суд топшириғини бажаришда тўпланган материаллар ишни кўриб чиқаётган судга дарҳол юборилади. Агар суд топшириғини бажараётган судга тушунтиришлар ёки кўрсатувлар берган ишда иштирок этувчи шахслар ёки гувоҳлар ишни кўриб чиқаётган судга келса, улар умумий тартибда тушунтиришлар ёхуд кўрсатувлар беради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.