Fuqarolik kodeksi

999-modda. Теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган фаолият туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик

(999-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт. Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда (мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра ва ҳоказо) эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади. Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир бирига таъсири (транспорт воситаларининг тўқнашуви ва ҳоказо) натижасида учинчи шахсларга етказилган зарар учун ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар жавобгар бўладилар. Ошиқча хавф манбаларининг ўзаро таъсири натижасида уларнинг эгаларига етказилган зарар умумий асосларда қопланади. Бунда бир тарафнинг айби билан етказилган зарар шу тараф томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади, иккала ёки бир нечта тарафларнинг айби билан етказилган зарар эса улардан ҳар бирининг айби даражасига мутаносиб равишда қопланади. Тарафлардан ҳар бирининг айби даражасини аниқлаш имконияти бўлмаганда жавобгарлик улар ўртасида тенг баравар тақсимланади. Зарарнинг етказилишида тарафларнинг айби бўлмаганда улардан ҳеч бири зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай ҳолда тарафларнинг ҳар бири ўзи кўрган зарар хавфини зиммасига олади. Ошиқча хавф манбаининг эгаси шу манба етказган зарар учун, агар манба эгасининг тасарруфидан бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида чиқиб кетганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди. Бундай ҳолларда ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик манбани ғайриҳуқуқий эгаллаб олган шахснинг зиммасида бўлади. Бу манбани эгасининг тасарруфидан ғайриҳуқуқий тортиб олишда эгасининг айби бўлган тақдирда, жавобгарлик унинг эгасига ҳам, ошиқча хавф манбаини эгаллаб олган шахсларга ҳам юкланиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.