Fuqarolik kodeksi

993-modda. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик

Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган (кичик ёшдаги бола) томонидан етказилган зарар учун унинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, жавобгар бўладилар. Агар васийликка муҳтож кичик ёшдаги бола тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра васийси ҳисобланадиган бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассаса, агар зарар муассасанинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмаса, кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаши шарт. Агар кичик ёшдаги бола ўқув юрти, тарбиялаш, даволаш муассасаси ёки унинг устидан назоратни амалга ошириши шарт бўлган бошқа муассасанинг, шунингдек шартнома асосида назоратни амалга оширувчи шахснинг назорати остида турган вақтда зарар етказган бўлса, бу муассасалар ва шахслар, агар зарар уларнинг назоратни амалга оширишдаги айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, зарар учун жавобгар бўладилар. Ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, ўқув юртлари, тарбиялаш, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаш мажбурияти кичик ёшдаги бола вояга етиши ёки у зарарни тўлаш учун етарлича мол-мулк олиши муносабати билан бекор бўлмайди. Агар ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган бошқа шахслар вафот этган бўлсалар ёки улар зарарни тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмасалар, тўлиқ муомалага лаёқатли бўлиб қолган зарар етказувчининг ўзи бундай маблағга эга бўлса, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман зарар етказувчининг ўз мол-мулки ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.