Fuqarolik kodeksi

970-modda. Оддий ширкат шартномаси бекор бўлишининг асослари

Оддий ширкат шартномаси қуйидагилар оқибатида бекор бўлади: шериклардан бирортаси муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб эълон қилинганда, агар оддий ширкат шартномасида ёки кейинги келишувда қолган шериклар ўртасидаги муносабатларда шартноманинг сақланиб қолиши назарда тутилмаган бўлса; шериклардан бирортаси ночор (банкрот) деб эълон қилинганда, ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгани бундан мустасно; шерик вафот этганда ёки оддий ширкат шартномасида иштирок этаётган юридик шахс тугатилганда ёхуд қайта ташкил этилганда, агар шартномада ёки кейинги келишувда қолган шериклар ўртасидаги муносабатларда шартноманинг сақланиб қолиши ёхуд вафот этган шерикнинг (тугатилган ёки қайта ташкил этилган юридик шахснинг) унинг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) билан алмаштирилиши назарда тутилмаган бўлса; шериклардан бирортаси оддий ширкатнинг муддатсиз шартномасида бундан буён иштирок этишдан воз кечганда, ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгани бундан мустасно; муддат кўрсатилган ҳолда тузилган оддий ширкат шартномаси шериклардан бирининг талаби билан ўзи ва қолган шериклар ўртасидаги муносабатларда бекор қилинганда, ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгани бундан мустасно; оддий ширкат шартномасининг муддати ўтганда; шерикнинг улуши унинг кредитори талаби билан ажратилганда, ушбу модданинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгани бундан мустасно; ушбу Кодексда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларда.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.