Қонунда қуйидагиларни суғурта қилиш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин:
қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулки уларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимолини назарда тутиб;
бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши ёхуд бошқа шахслар билан тузилган шартномаларнинг бузилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ўзининг фуқаровий жавобгарлиги хавфи.
Суғурта қилдирувчи бўлиш мажбурияти қонун билан унда кўрсатилган шахслар зиммасига юкланади.
Қонунда мажбурий суғуртанинг бошқа турлари ҳам белгиланиши мумкин.
Фуқарога ўз ҳаёти ёки соғлиғини суғурталаш мажбурияти қонун билан юклатилиши мумкин эмас.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки унда белгиланган тартибда оператив бошқарувида давлатга қарашли мол-мулкка эга бўлган юридик шахсларга бу мулкни суғурталаш мажбурияти юкланиши мумкин.
Мол-мулкни суғурта қилиш мажбурияти қонундан келиб чиқмайдиган, балки мол-мулкнинг эгаси билан тузилган шартномага ёки мол-мулкнинг мулкдори ҳисобланувчи юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига асосланган ҳолларда, бундай суғурта ушбу модданинг маъноси жиҳатидан мажбурий ҳисобланмайди ва ушбу Кодекснинг 924-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқармайди.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
922-modda. Мажбурий суғурта
(922-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.