Икки қисмли омбор гувоҳномаси омбор гувоҳномасидан ва гаров гувоҳномасидан (варрант) иборат бўлиб, улар бир-биридан ажратилиши мумкин.
Икки қисмли омбор гувоҳномасининг ҳар бир қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
товарни сақлаш учун қабул қилган товар омборининг номи ва жойлашган манзили;
омбор гувоҳномасининг омбор реестри бўйича жорий номери;
товар сақлаш учун қабул қилиб олинган ташкилот номи ёки фуқаронинг исми, шунингдек товар эгасининг жойлашган ери (яшаш жойи);
сақлаш учун қабул қилинган товарнинг номи ва миқдори –– бирликлар сони ва (ёки) товар доналарининг сони ва (ёки) товарнинг ўлчови (оғирлиги, ҳажми);
агар муддат белгиланган бўлса, товар қанча муддатга сақлаш учун қабул қилинганлиги ёки товар талаб қилиб олингунча сақлаш учун қабул қилинганлиги;
омонат сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори ёки бу ҳақни ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган тарифлар ва сақлаш ҳақини тўлаш тартиби;
омбор гувоҳномаси берилган сана.
Икки қисмли омбор гувоҳномасининг иккала қисмида вакил шахснинг бир хил имзоси ва товар омборхонасининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) бўлиши шарт.
Ушбу модданинг талабларига мос келмайдиган ҳужжат икки қисмли омбор гувоҳномаси бўла олмайди.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
909-modda. Икки қисмли омбор гувоҳномаси
(909-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.